Шу кунларда “Миллион”нинг янги дастури Ютубни қайнатяпти. Концерт савияси ҳақида фикр билдириш истагим йўқ. Зеро, йигитларнинг биттагина қилган иши учун мендан - “беш” баҳо! Концертда 15 йиллик танаффусдан сўнг катта саҳнада афсонавий “Сетора” пайдо бўлди.
Ха, ўша шлягер қўшиқлари билан. Томошабинларнинг қанчалик қувонч билан қаршилаганини кўрдингизми? Ўзиям биринчи марта “Миллион”нинг концертига тушмаганимга афсусландим.
Узр-а, уларни реклама қилиб қўйган бўлсам. Гапнинг дангали ҳали олдинда.
Нима демоқчиман, санъатда бир чақнаб, ўзидан ёрқин из қолдирган, сўнгра сирли тарзда ғойиб бўлган машҳурлар кўп. Айтайлик, “Сетора”, Бону, Руслан Шарипов, Дониёр Файз ва бошқалар...
Улар бугун катта саҳнада бўлмасалар-да, қўшиқлари қулоққа чалинса бирдан тин оламиз, завқланамиз. Ва уларни ширин хотиралар билан эслаймиз.
Тасаввур қилинг, қанийди шу ҳол, шу анъана сиёсат оламида ҳам кузатилса?!
Биз ўтган йиллар давомида ўзига берилган 5 йиллик ваколати давомида ёрқин из қолдирган бирон депутатни биламизми?
Халқ дарди, муаммоларини айтиб тилга, дилга тушган бирон депутат борми-ки, яна қайта сайланишини интиқлик билан кутсак!
Депутат-ки, йиллар ўтса-да, Фалончиев сайланган йилларда фалон ўзгаришлар бўлганди деб одамлар умр бўйи айтиб юрса...
Б.Сулаймон, блогер