АсосийJinoyat

Фарғонада жанжаллашганлар қолиб, яраштирувчиларнинг ўзаро тортишуви ўлим билан якунланди

'Фарғонада жанжаллашганлар қолиб, яраштирувчиларнинг ўзаро тортишуви ўлим билан якунланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида уришиб қолган икки танишни яраштиришга келганларнинг ўзлари ҳам ўзаро жанжаллашиб, воқеа ўлим билан якунланди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz’га маълум қилди.

Келтирилишича, 2019 йил 2 ноябрь куни соат 02:30 ларда Қува туман ИИБ навбатчилик қисмига туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁКИМдан фуқаро Ж.М санчиб-кесилган жароҳатлари билан олиб келинганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, 1 ноябрь куни соат 20.00ларда Ф.Т таниши М.Н билан ўзаро жанжаллашган ва жанжал давомида М.Н таниши Ф.Тни уриб-дўппослаган. 

Ф.Т бу ҳақда таниши Ж.Сга айтган, Ж.С эса М.Ннинг таниши Ж.Юга телефон қилиб, уларни «Хонобод» МФЙ ҳудудидаги «Қосим Карвон» фермер хўжалиги дала майдони ҳудудига чақиради ва жанжаллашганларни ўзаро яраштириб қўйишни таклиф қилади.

Фуқаро Ж.Ю танишлари Ж.Б, М.Н, Ж.М билан бирга Қува тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги «Қосим Карвон» фермер хўжалиги дала майдони рўпарасидаги Қува-Шаҳрихон йўли бўйига 02.11.2019 йил куни соат 02:10 ларда боришади.

У ерда ўзаро суҳбат давомида уришганлар қолиб яраштиришга келган Ж.С ва Ж.М жанжаллашиб қолади ва уни иккала оёқ-сон қисмларига, елка соҳаси, қўлларининг иккала билак ҳамда чап биқин соҳасига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказади.

Шундан сўнг Ж.С йўловчи машинани тўхтатиб, жароҳатланган Ж.Мни шифохонага жўнатади.

Жабрланувчи Ж.Мга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 2019 йил 2 ноябрь куни соат 03:05ларда шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2 ноябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ж.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Мазкур жиноят иши тергови устидан Фаргона вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар