АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Ҳосил байрами нишонланиши бошланди

Ҳосил байрами – кеч кузда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили йиғим-терим тамомланишига қараб...

'Ўзбекистонда Ҳосил байрами нишонланиши бошланди'ning rasmi

Ҳосил байрами – кеч кузда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили йиғим-терим тамомланишига қараб нишонланади. 

4 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида беғубор болажонлар билан қизиқарли шартлар бўйича тадбир ўтказилди. 

Тадбирда гуруҳларнинг тарбиячилари ҳамда болалар ўзларининг тайёрлаб келган  турли қишлоқ хўжалиги экинлари тасвирланган суратлар, шеърлар  ва самимий куй-қўшиқлар билан иштирок этдилар.

– Болалар жуда қизиқувчан, таъсирчан ва беғуборлигини кўриб беихтиёр менинг ҳам болалигим кўз олдимда намоён бўлади. Уларнинг кўзларидаги байрам шукуҳи ўзгача, - дейди Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Умида Ачилова - Тадбир ўтказиладиган жой эса турли хил мева ва сабзавотлар ва полиз экинларининг суратлари, кўргазмалар ва шиорлар билан алоҳида безатилган. 

Ҳосил байрамини нишонлаш орқали болаларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги билимлари янада шакллантирилади.

Бошқа янгиликлар