АсосийJamiyat

Хорижга чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда

'Хорижга чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда'ning rasmi

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокама қўйилди.

Унга кўра:

*хорижга чиқиш биометрик паспортига вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақида киритиладиган қайд ўрнига турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги қайд этилади;

*хорижга чиқиш биометрик паспортига ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд ўрнига турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд киритилади.

* фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёки консуллик рўйхатига олинган маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилади.

*Фуқаронинг доимий пропискаси мавжуд бўлмаган тақдирда хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун у олдинги рўйхатда турган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига, пропискага оид маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда фуқаро хорижга чиқиш паспортини олиш учун турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин.

*Хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолган тақдирда фуқаро дарҳол доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган ва консуллик рўйхати бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар