1

Одамлар орасида шов-шув бўлаётган “01 001 vip” автомобиль рақами тафсилотлари маълум бўлди

ЖАМИЯТ 05.11.2019, 15:19
Теглар: автомобиль рақами
Одамлар орасида шов-шув бўлаётган “01 001 vip” автомобиль рақами тафсилотлари маълум бўлди

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган “01 001 vip” давлат рақами билан боғлиқ видео тасвир юзасидан ИИВ ЙҲХББ изоҳ берди.

Маълумки, автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси “Uzavtomotobelgi” давлат унитаркор хонаси томонидан ишлаб чиқилади.

ИИВ ахборот хизматининг маълумотларига кўра, интернетда тарқатилган видео тасвирдаги 01 001 VIP рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси “Uzavtomotobelgi” Давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқарилмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (OʻzDSt 640:2014) талаблари асосида рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари ишлаб чиқарилишида “I” ҳарфи ишлатилмаслиги лозим. Давлат рақам белгиларини қўлбола усулларда ясаш ва улардан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни юзага келтиради.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси 6-қисмига асосан Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1