АсосийDunyo

Россия фуқаролигини олувчилар сони ҳар йили 15 фоизга кўпаймоқда

'Россия фуқаролигини олувчилар сони ҳар йили 15 фоизга кўпаймоқда'ning rasmi

Россия Федерал Миграция хизматининг Тожикистондаги ваколатхонаси олдидаги узундан узун навбатлар Душанбе аҳолиси учун одатий холга айланиб бўлди. Бу ерда Тожикистон фуқаролари Россияга бориш учун ариза беришади ва суҳбатдан ўтишади. Бу ЎзА хабар қилмоқда.

Шу йил бошидан бери Россия фуқаролигини олиш ва бу мамлакатда доимий яшаш учун кўчиб кетиш борасида 9 мингдан ортиқ Тожикистон фуқароси ариза берди. Уларнинг ҳаммаси оила аъзолари билан биргаликда Россияга кўчиб ўтишни исташади.

Россияга кўчиб кетиш борасида ариза топширган ҳар тўрт кишининг биттасига кўчиб ўтиш учун рухсат берилади, қолганлар эса дастур талабларига жавоб бера олмайди: яъни улар етарлича рус тилини билишмайди ёки олий таълим олмаган ва иш тажрибасига эга эмас. Айримларга бошқа сабабларга кўра рад жавоби берилади: улар шунчаки Россия фуқаролигини олмоқчи холос, Россияда яшаш ва ишламоқчи эмас.

Россия ФМХнинг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Вячеслав Маркевичнинг айтишича, “кўпчилик фуқаролар кўчиб ўтиш дастури асосида Россия фуқаролигини олмоқчи. Аммо “Соотечественники” (Ватандошлар) дастурининг мақсади бошқа. Биз Россия паспортини олиб Россияга бориб келадиганларни эмас, балки бутунлай Россияга кўчиб ўтиб, у ерда яшаб ва ишлайдиган одамларни танлаб оламиз”, дейди Маркевич.

Россия паспорти меҳнат мигрантлари учун Россияда бўлган вақтларида патент олишда бир қатор қийинчиликлардан қутилиб қолишлари ва бир қатор имтиёзлардан фойдаланишлари учун керак бўлади. Шу билан бирга полиция ва миграция хизмати инспекторлари томонидан бўладиган “кузатувлардан” ва маош олаётганидаги таъқиблардан қутилиб қолишда фойда беради.

Кўчиб ўтиш дастури асосида Россияга келишни истовчилар сони ҳар йили 10-15 фоизга кўпаймоқда.

“Фуқаролар оқими кўплиги боис уларни қабул қилиш жадвалини ўзгартиришга мажбур бўлдик. Август ойидан бошлаб фуқаролар рўйхатини туза бошладик. Бу аввалги рўйхатдан ташқари. Ҳар ойда биз фуқаролардан 120 та ариза оламиз”, - дейди Вячеслав Маркевич.

Россия Федерацияси ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Россияда 1 млн 300 мингдан ортиқ Тожикистон фуқароси яшайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар