Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида маошларнинг камлиги боис тиббий ходимлар хусусий клиникаларда ишлашни афзал билмоқда. Бу мамлакатимизда хусусий клиникаларни ривожланиб бораётганидан ҳам дарак беради.
“Сўнгги йиллар ичида 168 нафар тиббиётнинг етук мутахассислари давлат касалхоналаридан бўшаб, хусусий клиникаларга ўтиб кетган. Сабаби, ойлик маошлар хусусий клиникаларда бир неча баробар юқори. Айни дамда Соғлиқни сақлаш вазирлигида 60 мингдан зиёд шифокор ишлайди. Бир йил ичида уларнинг ойлик маоши 40 фоизга кўтарилди. Менимча, яна уларнинг ойлик маошини кўтаришга ҳожат йўқ”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хожибоев.
Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг тиббий муаммоларни ҳал этишда сиёсий партияларнинг фаоллигига бағишланган анжуманида айтиб ўтилди.