АсосийDunyo

Қозоғистон мамлакатдан бензинни олиб чиқиб кетишга вақтинча тақиқ қўйди

'Қозоғистон мамлакатдан бензинни олиб чиқиб кетишга вақтинча тақиқ қўйди'ning rasmi

Қозоғистон Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Миллий хавфсизлик қўмитаси олти ой давомида автотранспортда мамлакатдан нефть маҳсулотларини олиб чиқишни тақиқловчи қўшма буйруқни имзолади. Ҳужжат душанба куни “Адилет” норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар веб-сайтида эълон қилинди.

“Олти ой давомида ЕОИИ ТИФТН кодларининг 2709, 2710, 2902, 3403, 3811 гуруҳларига тегишли товарларнинг (Евросиё иқтисодий иттифоқи ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, нефть маҳсулотларига тааллуқли) транспорт воситалари орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқлансин. 

Автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган ва техник шартларга мувофиқ ўрнатилган бензобаклар, шунингдек, ҳажми 20 литрдан кўп бўлмаган алоҳида идишларда экспорт қилиш ҳоллари бундан мустасно”, — дейилади матнда.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматибуйруқ 2 ноябрдан кучга кирганини маълум қилган. Аввалроқ, идора мамлакатда бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархлари Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистонга нисбатан паст экани, бу республика чегарасига яқин вилоятларда транзит транспортлари орқали ёқилғи-мойлаш материалларининг юқори истеъмолига олиб келаётганини таъкидлаганди.

Октябрда АИ-92 маркали бензин Қозоғистондаги АЁҚШларда 1 литри 150−155 тенге (3750 сўм) атрофида бўлган.

 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар