Қашқадарё вилояти ҳокими кутилмаганда Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси биносига кириб борди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун эрта тонгдан кутилмаганда Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси биносига кириб борди.
- Шаҳар ободлигини шу ердан бошлаш керак экан, - деди вилоят ҳокими. – Бизга ўзи “ободонлаштиришга муҳтож” бўлган ташкилот керак эмас.
Бошқарма раҳбариятига камчиликларни бартараф этиш учун бир ҳафта муддат белгиланди. Ҳам бошқарма биноси, ҳам шаҳар ободлигига қараб хулоса қилиниши алоҳида таъкидланди.
Аввалроқ вилоят ҳокими Қарши шаҳрида аҳоли муаммоларини ўргангани ҳамда кўп қаватли уйларнинг ҳолатини ва ёритиш тизимларини яхшилаш мақсадида тунги ўрганиш олиб боргани ҳақида хабар берилганди.






