АсосийJamiyat

Айрим ҳудудларда электр таъминотида узилиш бўлади

'Айрим ҳудудларда электр таъминотида узилиш бўлади'ning rasmi

6-7 ноябрь кунлари Олмазор тумани, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади. Бу ҳақида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун 6 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманининг “Соғбон 1-2 туп”, “Қизил тут”, “Пахта”, “Лангар”, “Ленточний”, “Қўш тут”, “Муҳокама” кўчаларида ва “Зарқайнар” супермаркетларида трансформатор пунктлари ва электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон республикасининг айрим ҳудудлари ҳамда Хоразм вилоятининг Хонқа, Боғот, Ҳазорасп, Питнак туманларида Тахиатош-Хоразм-Саримой йўналишидаги тармоқларда 220 кВ кучланишдаги электр узатиш тармоғининг ўтказилиши ва “Тахиатош иссиклик электр станцияси”даги 7 энерго блок таъмирланаётганлиги сабабли 6-7 ноябрь кунлари  электр энергиясида узилишлар бўлади.  

 

 

    Бошқа янгиликлар