АсосийJinoyat

Тошкентда маст эркак уни тинчлантирмоқчи бўлган одамни пичоқлаб қўйди

'Тошкентда маст эркак уни тинчлантирмоқчи бўлган одамни пичоқлаб қўйди'ning rasmi

Маст ҳолатдаги эркак киши уни тинчлантирмоқчи бўлган одамга пичоқ санчди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Аниқланишича, 4-ноябрь куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 1-ноябрь куни соат 21.10 да 43 ёшли Илхомжон Р. спиртли ичимлик таъсири остида безорилик қилиб 43 ёшли Баходир А.га пичоқ билан жароҳат етказган. Оқибатда Баходир А. тиббий ёрдам учун мурожаат қилган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси — “Безорилик” бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар