1

Почтачи фирибгар бўлиб чиқди

ЖИНОЯТ 06.11.2019, 16:50
Почтачи фирибгар бўлиб чиқди

Мажбурий ижро бюроси Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тадбирда "Ўзбекистон почтаси" АЖ вилоят "Фарҳод" тармоқ почта бўлимига қарашли Янгиер почта бўлими хабарчиси М.К. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фирибгарлик ва расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини қасддан содир қилганлиги аниқланди.

Жумладан, М.Каримова жорий йилнинг август ойида "шакл-47" ҳисоботи бўйича электр энергия тўлови учун 54 та тўлов паттасида 9.149.000 сўмлик, табиий газ учун 44 та тўлов паттасида 5.531.000 сўмлик, жами 98 та тўлов патталарини ғаразғўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотва ёзувлар киритган. Мазкур тўловларни август ойи ҳисоботларига киритмасдан, фуқароларнинг электр энергия ва табиий газ тўлови бўйича шахсий китоб-варақларига (абонент рақами) ўтказиб юборган. Бунинг натижасида, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзгаларнинг 14 млн. 680 минг сўмлик пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.                               

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан М. К. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1