1

Бугун Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов таваллудига 108 йил тўлди

МАДАНИЯТ 07.11.2019, 10:48
Бугун Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов таваллудига 108 йил тўлди

Ўзбекистон халқ артисти Наби Раҳимов 1911 йилда 7 ноябрда Қўқонда таваллуд топган.

Наби Раҳимов 1926-1929 йилларда Қўқон театри спектаклларида қатнашган. 1930 йилдан то умрининг охиригача Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри) академик драма театрида етакчи актёр сифатида самарали фаолият кўрсатди. У олтмиш йилдан зиёд сермазмун ва серқирра ижодий фаолияти даврида жуда кўп спектаклларда бош ролларни ўйнаб, тўлақонли, бетакрор образлар яратди.

Театр томошабини кўз ўнгида Наби Раҳимов деганда Яго, Бобо Кайфийлар образи гавдаланади. Ўзбек кино санъати равнақида ҳам Наби Раҳимовнинг хизматлари бениҳоя каттадир. У яратган “Стадионда учрашамиз“ даги Алиев, “Ўтган кунлар“ даги уста Олим, “Қутлуғ қон“ даги Шоқосим, “Абу Райҳон Беруний“ даги Хўжандий, “Келинлар қўзғолони“ даги уста Боқи каби образлар кўпчилиги кино санъатида машҳурдир.

Наби Раҳимов 1994 йилда Тошкентда вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1