Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Шерзод Шерматов бошчилигида "Мактабларда таълим сифатини ошириш - бош вазифа" мавзуида матбуот анжумани ўтказиляпти.

Йиғилишда маълум қилинишича, Президент топшириғига кўра умумтаълим мактабларида "Тарбия" фанини жорий этиш режалаштирилган. Мактаблардаги маънавий-тарбиявий ишларни янгича ташкил этиш, "Миллий ғоя", "Одобнома", "Дин тарихи", "Ватан туйғуси" каби фанларни бирлаштирган ҳолда, ягона "Тарбия" фани жорий қилинади.
Айни пайтда матубот анжумани давом этмоқда. Бизни кузитишда давом этинг. darakchi.uz мухбири батафсил маълумотларни тақдим қилади.






