Ижодкормисиз? Жамиятда лидерликка интилиб яшайсизми? Ўз инновацион ғояларингиз борми? Унда “Ёшларда ижтимоий фаолликни шакллантиришнинг замонавий муаммолари: лидерлик, ижодкорлик, инновациялар” мавзусида ўтказилаётган Республика илмий-амалий конференция айнан сиз учун!
Мазкур конференция жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 3 та шўъба асосида ташкил этилади.
1-шўъба “Ёшларда ижодий тафаккурни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида бўлиб, унда ёшларнинг бугунги кундаги ижтимоий-сиёсий вазиятга мустақил ёндашуви бўйича фикр-мулоҳазар юритилади.
2-шўъба “Ёшларда инновацион потенциални шакллантириш имкониятлари” мавзусида бўлиб, етук мутахассислар ва иқтидорли ёш олимлар ўзлари бажараётган ва амалга тадбиқ этилиши кутилаётган инновацион ишланмалари, кашфиётлари ҳамда янги илғор ғояларни ўзида мужассам этган ишлари билан иштирок этишлари мумкин.
3-шўъбада эса “Лидерлик психологиясининг замонавий муаммолари” муҳокамасига бағишланиб, ёшларда лидерликни шакллантириш ҳамда уларда қарор қабул қилиш, ходимлар билан ишлаш, уларни бошқариш кўникмаларини ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар кўриб чиқилади. Ушбу йўналишда Ўзбекистонда ёш кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Конференция якунида фаол қатнашчилар махсус сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шунингдек, якунда конференция ишида кўрилган масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқилади. Конференцияда иштирок этишни истасангиз 9 ноябрга қадар 3 та шўъбадан бири бўйича ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларингиз акс этган мақолангизни қуйидаги манзилларга жўнатинг ва қатнашчига айланинг.
Манзил: Тошкент шаҳри, И. Каримов кўчаси, 45-уй
Тел.: (871) 232 61 45, факс: (871) 232 60 69,
www.ipm.dba.uz, email: info-ipm@dba.uz






