1

Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага ўзгартириш киритиш мумкин бўлди

ЖАМИЯТ 07.11.2019, 15:13
Теглар: гувоҳнома
Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага ўзгартириш киритиш мумкин бўлди

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Йўриқномага киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда туғилишни қайд этиш муддати ўтказиб юборилганда 16 ёшгача бўлган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш учун ариза қуйидагилар томонидан тақдим этилади:

боланинг ота-онаси;

ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири;

ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс;

ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари.

Илгари бундай ариза фақат боланинг ота-онаси томонидан тақдим этилиши мумкин бўлган.

Бундан ташқари, эндиликда далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар консул ёки нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида амалга оширилиши мумкин бўлди.

Илгари далолатнома ёзувларига ишончнома орқали ўзгартириш киритиш мумкин бўлмаган

Шарҳлар

Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

21.07.2021, 15:12

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирдан маълум бўлишича, , Бухоро шаҳар, Шарофбобо Ҳамроев маҳалласида яшовчи 1987...
Тошкентда 731 нафар боланинг туғилганлик гувоҳномаси қайд этилмай қолган

10.07.2021, 18:39

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди, 2019 йилда Тошкент вилоятида 1 минг 256 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари муддати ўтказиб қайд этилган. 2020 йилда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1