1

Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲда “Матиз” 64 ёшли пиёдани уриб юборди (видео)

ЖАМИЯТ 07.11.2019, 16:45
Теглар: ЙТҲ, Юнусобод
Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲда “Матиз” 64 ёшли пиёдани уриб юборди (видео)

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙТҲ ҳақида маълумот берди. 

Бугун интернет тармоғида пиёда иштирокидаги ЙТҲ акс этган видео тарқалди. Мазкур факт бўйича шуни маълум қиламизки, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси пойтахтнинг Юнусобод тумани Чинобод кўчасида 7-ноябрь куни соат 11:22 да рўй берди: “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси Ислом О. белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 64 ёшли Зульфия У. тан жароҳатлари олган ҳолида шаҳар клиник шифохонасига етказилган.

Шу ўринда Тошкент шаҳар ИИББ пиёдалардан йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётганда (айниқса автомобиллар орасидан), ҳайдовчи учун ўз вақтида четлаб ўтиб бўлмайдиган омилга айланиши мумкинлигини эслатиб ўтган. 

“Ҳайдовчиларга мурожаат қилмоқчимиз. Ёдингизда бўлсин, йўл ҳаракати қоидаларига биноан:
“Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1