АсосийJamiyat

Блогер: “Ўзгариш” чорраҳасига қўйилган бетон муаммога ечим эмас!”

'Блогер: “Ўзгариш” чорраҳасига қўйилган бетон муаммога ечим эмас!”'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Сергили туманида марказий чорраҳалардан бири ёпиб қўйилгани ҳақида норозилик хабарлари чиқа бошлади. Вазият блогерлар назаридан ҳам четда қолмади. Хусусан: 

“Сергели туманини шаҳар маркази билан боғлайдиган асосий йўлдаги тирбандликларнинг олдини олиш учунми «Ўзгариш» чорраҳаси 4-5 кун муқаддам бетон тўсиқлар билан ёпиб ташланди. 

Шундай қилиб, Чоштепа томондан келган транспорт воситалари Катта халқа йўлидаги кўприкка қадар юришлари ва ўша ердан шаҳар томонга ҳаракатланиш учун асосий йўлга тушиб олишлари мумкин. 

Бир ҳисобдан ҳайдовчилар хурсанд. Тирбандлик нисбатан камайди. 

Аммо, бу ўзгариш Зангиота тумани марказидан тортиб, Чоштепа маҳалласигача бўлган ҳудуларда яшовчилар учун ноқулайлик туғдиришини ҳам тан олайлик.

Айтишларича, ушбу ҳуддлардан Жанубий вокзалга қадар юрадиган киракашлар ҳам масофанинг узоқлашгани ҳисобига дарров нархларни оширишган.

Аслида тайёр йўлни ёпгандан кўра, мутасаддилар “Менинг фикрим” порталида қолдирилган таклифни ўрганиб кўришса яхши бўларди.

Дарвоқе, 7 ноябрь тонггида пиёдалар ўтиши учун светофорнинг қайта ишга туширилганлиги сабабли йўлда яна тирбандлик кузатила бошланди. 

Нима бўлганда ҳам, бу таъқиқ муаммога ечим эмас. Вақтинча чора, холос...” — дея муносабат билдирилган. 

Биз ҳам мутасадди ташкилотлардан асосли жавоб кутиб қоламиз.

Бошқа янгиликлар