Жорий йилнинг 5 ноябр куни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган “Bizni maktabda domlalar uradi so'kadi bizga yordam beringlar iltimos” номли видеолавха юзасидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, Қирқкетмон қишлоғидаги 16-умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа ўрганилди.
Воқеага ойдинлик киритиш учун мактаб рахбарияти, маҳалла, кузатув кенгаши раиси ва аъзолари, профилактика нозирлари иштирокида ўрганилди.Видеолавҳада кўрсатилган ўқитувчи О.Мавлонов аслида шафқатсиз, қаттиққўл ўқитувчи эмас, балки 37 йил таълим соҳасига меҳнати синган, тенгдошлари олдида беҳурмат қилган ўқувчисини тартибга чақириш мақсадида танбеҳ берган.
Ўрганиш жараёнида 16-умумий ўрта таълим мактабнинг 8-A синф ўқувчиси Тўрабоев Равшан сурункали дарс қолдириши, кўп маротаба фан ўқитувчилари ҳамда синфдошларига қўпол муомалада бўлиши ҳаттоки синфдошларини урушгача борганлиги, 2019-2020 ўқув йилининг 1-чорагида айрим фанлардан ўзлаштирмаганлиги ва баҳоланмаганлиги аниқланди.
Аслида мактаб биноси йўлагида ўтиб кетаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Оқилжон Мавлоновга орқасидан мазахлаб, масхаралаб салом берган. Дастлаб ўқитувчи О.Мавлонов ўқувчи Р.Тўрабоевнинг саломига алик олмаган, лекин иккинчи бор шу оҳангдаги саломига 37 йил таълим соҳасида меҳнати синган устознинг асаби ва ғурури дош бермай, йўлидан қайтиб келган ва отангдан катта устозингга нега бехурматлик қиляпсан, нега бундай оҳангда салом беряпсан деган саволига ўқувчи Р.Тўрабоев хўп сизга бундан буён салом ҳам бермайман, ҳурмат ҳам қилмайман деб яна бир карра одобсизлик қилган.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ўқитувчи сиймосини кўкларга кўтараётган пайтда, ўқитувчи энг хурматли инсон дея таъкидлаётган вақтда 37 йил ўқувчиларга таълим берган, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорига устозлик қилган, ҳалол меҳнати билан кунини кўраётган ҳамда набираси тенгги ўқувчидан бундай муносабат кўрган устоз педагог О.Мавлонов бехурматликка чидай олмай ўқувчини бир тарсаки урган.
Тўрабоев Равшаннинг онаси Рашидахон Сатторова фарзандини ўтиш даврида эканлиги, шунингдек фарзандини отасини ҳам ўқитган устози О.Мавлонов олдида айбдор эканлигини тушуниб, мактаб педагоглар жамоасидан узр сўраб, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди. Нима бўлганда ҳам устоз меҳрибон муаллим бўлиши даркор, ушбу холат бўйича мактабнинг она-тили фани ўқитувчиси О.Мавлоновга қилган хатоси учун огоҳлантириш берилди.
Бундай таълим-тарбияси ва руҳиятида ўзгариш бўлаётган ҳамда ўтиш давридаги ўқувчи-ёшлар билан доимий равишда психолог ва оила-маҳалла ҳамкорлигида иш олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади.






