Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Сурхондарё вилояти бўйича бўш иш ўринлари сонини маълум қилди. Келтирилишича, вилоятда жами 5728 та бўш иш ўринларига эҳтиёж бўлиб, шундан 4133 та олий маълумотлилар учун, 1144 та ўрта-махсус маълумотлилар учун ва 451 та бошқалар учун ажратилган. Мурожаат учун (0376) 223 28 51 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.






