АсосийЖиноят

Бекободда овқатланиб ўтирган икки киши 3 нафар вояга етмаган томонидан пичоқланди.

Бекобод туманида ярим кечаси кафеда овқатланиб ўтирган икки киши уч нафар вояга етмаган ша...

'Бекободда овқатланиб ўтирган икки киши 3 нафар вояга етмаган томонидан пичоқланди.'ning rasmi

Бекобод туманида ярим кечаси кафеда овқатланиб ўтирган икки киши уч нафар вояга етмаган шахс томонидан пичоқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди

Аниқланишича, 5 ноябрь куни соат 00:30 да вояга етмаган 17 ёшли Я.Т. ўзининг тенгдошлари Д.Р., Д.П.лар билан биргаликда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар 13-даҳада жойлашган “Моҳинур” кафесида бўлган ва  шу ерда овқатланиб ўтирган С.Х. ва Ё.С.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Натижада ўсмирлар уларга қўл, оёқлари ҳамда пичоқ ёрдамида тан жароҳати етказишган. Сўнгра ҳодиса жойидан яширинганлар. Маст ҳолатда бўлган икки нафар шахс эса санчилиб кесилган тан жароҳатлари билан тез ёрдам бўлимига келтирилган.

Тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойидан иш учун аҳамиятли ашёвий далиллар расмийлаштириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг  77-моддаси 3-қисми "г" банди (безорилик) ва 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, безорилик оқибатида) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумон қилинувчилар қўлга олинган ва ҳолат юзасидан сўроқ қилинганлар. 

Қайд этилишича, сўроқ жараёнида улар иқрорлик кўрсатувлари бериб, гумон қилинувчи Д.Р. бир дона пичоқни ўз хоҳиши билан терговга тақдим этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Жиноят 26.05.2026 02:54

Бектемир тумани солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга тушди

Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи тадбиркордан 4 миллион сўм пора олган вақтида қўлга тушди.

'Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди'ning rasmi

Жиноят 25.05.2026 14:35

Текширувни “босди-босди” қилиш ваъдаси қимматга тушди

Деҳқонободда текширувни пул эвазига ҳал қилмоқчи бўлганлар ушланди.

'Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Жиноят 25.05.2026 02:37

Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди

Бухоро вилоятидаги туманлардан бирининг соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи пора олган вақтида ушланди.

'Термизда 217 туп дарахт ноқонуний кесган шахсларга чора кўрилди'ning rasmi

Жиноят 23.05.2026 11:33

Термизда 217 туп дарахт ноқонуний кесган шахсларга чора кўрилди

Дарахтлар ноқонуний кесилиши бўйича собиқ амалдор айбдор деб топилди.

'Тошкент ҳудудларида ярим миллион сўмдан ортиқ электр энергияси ўғирланди'ning rasmi

Жиноят 23.05.2026 09:39

Тошкент ҳудудларида ярим миллион сўмдан ортиқ электр энергияси ўғирланди

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

'Тошкентда кўкнори етиштирган шахс ушланди'ning rasmi

Жиноят 23.05.2026 09:22

Тошкентда кўкнори етиштирган шахс ушланди

Иссиқхонада 435 туп кўкнори етиштириб келаётган шахс аниқланди.