1

UzAuto Motors Хоразмда 10 ойда 48,2 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 15:52
Теглар: UzAuto Motors
UzAuto Motors Хоразмда 10 ойда 48,2 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди

UzAuto Motors АЖ Хоразм вилояти филиалида кенг кўламли модернизация ишлари натижасида 2019 йилнинг 10 ойида жами 48 214 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришди.

Октябрь ойида хоразмлик автомобилсозлар томонидан завод тарихида илк маротаба бир ойда 6000 дона автомобиль ишлаб чиқарилди. 

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти бундан бир йил олдин Хоразм вилоятига ташрифи чоғида автомобиль заводининг ишлаб чиқариш қувватини йилига 40 мингдан 60 минг донага кўпайтиришнитопширган эди.

UzAuto Motors компаниясининг Питнакдаги (Хоразм вилояти) заводи 2014 йилнинг январь ойида ишга туширилган бўлиб, унда Damas ва Labo моделлари ишлаб чиқарилади.

Шарҳлар

UzAuto Motors "Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди

17.12.2022, 10:00

"UzAuto Motors" компанияси 4 та турдаги автомобилга шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.Маълум қилинишича, яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилиги ва логистика инқирози шунингдек геосиёсий турбулентлик бутун...
“UzAuto Motors”нинг Асакадаги корхонасида фарғоналик талаба ва ўқувчилар амалиёт ўташади (видео)

08.09.2022, 11:37

Ҳар йили, “UzAuto Motors” АЖ Асака филиалида Фарғона водийсидаги олий ўқув юрти талабалари, касб-ҳунар мактаблари ва коллеж ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташади. Бу ҳақда компания...
UzAuto Motors Минскда Rаvon автомобилларининг тантанали тақдимотини ўтказди

15.11.2019, 11:03

Минскда Rаvon бренди автомобилларининг Беларус Республикасида савдога чиқарилиши муносабати билан тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди. Rаvon Беларусь бозорига учта таниқли Ravon R2, Ravon R3 ҳамда...
UzAuto Motors аввал фойдаланилган автомобиллар савдосини йўлга қўйди

14.11.2019, 15:01

UzAuto Motors компанияси Trade-in дастури бўйича махсус текширувлардан ўтган фойдаланилган автомобилларни харид қилишни таклиф қилмоқда.Маълум қилинишича, Trade-in дастури доирасида дилерга топширилган ҳар бир фойдаланилган автомобиль...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1