АсосийJamiyat

Кимлар имтиҳонлардан озод қилиниши мумкин? Янги тартиб тасдиқланди

'Кимлар имтиҳонлардан озод қилиниши мумкин? Янги тартиб тасдиқланди'ning rasmi

 

Ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилиш ҳуқуқини берадиган касалликлар рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақда норма маълум қилмоқда.

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди. 

Унга кўра, мактаб ўқувчиларини якуний давлат аттестациясидан озод қилиш ҳуқуқини берувчи бошқа 55 та касалликдан ташқари, яна қуйидаги 4 та касалликда улар имтиҳонлардан озод қилинадилар:

муковисцидоз, аралаш шакли, оғир тури (касаллик коди Е84);

плеврит (J90-K94);

носпецифик ярали колит (зўриқиш даври, К51);

жигар пиррози (декомпенсация даври, К74.6).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2019 6 дан кучга кирди.

Бошқа янгиликлар