АсосийJinoyat

Фарғонада масжид очиш учун рухсатнома 4500 доллар ва 27 миллион сўмга “баҳоланди”

'Фарғонада масжид очиш учун рухсатнома 4500 доллар ва 27 миллион сўмга “баҳоланди”'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Алишер.Р.га ҳашар йўли билан обод этилган “Кўк тўнли ота” номли масжидни очилиши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 4500 АҚШ доллари ва 27 млн. сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Яна бир ҳолатда фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Мақсуд.Т.нинг фарзандини ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1000 АҚШ долларини олиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, фуқаро Дилшод Р.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар