АсосийСПОРТ

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли якунлади

Футбол бўйича Ўзбекистон У-19 терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтказилган ушбу ёш тоифаси...

'Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли якунлади'ning rasmi

Футбол бўйича Ўзбекистон У-19 терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтказилган ушбу ёш тоифасидаги Осиё чемпионати саралашини муваффақиятли якунлади. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига кўра, турнирнинг “Ф” гуруҳидан ўрин олган вакилларимиз 3 та ўйинда 2 та ғалаба ва 1 та дуранг натижа билан 2-ўринга ўринга жойлашишди. Гуруҳ ғолиблиги эса футболчиларимиздан тўплар нисбатига кўра устун келган саудиялик ёшларга насиб қилди.

Қайд этиш лозим, 2020 йилнинг 14 – 31-октябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Мазкур турнир 2021 йилнинг 20-май – 11-июн кунлари оралиғида Индонезияда ўтадиган Жаҳон чемпионати учун саралаш босқичи вазифасини ўтайди.

    Бошқа янгиликлар