АсосийJamiyat

Қирғизистондан кириб келаётган “Лабо” ҳайдовчиси нега машинани ташлаб қочди?

'Қирғизистондан кириб келаётган “Лабо” ҳайдовчиси нега машинани ташлаб қочди?'ning rasmi

Қўшни давлат ҳудудидан ноқонуний равишда олиб кирилаётган товар моддий буюмлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида ДХХ маълум қилмоқда.

Унга кўра, Қирғизистон Республикаси томонидан ноқонуний равишда кириб келаётган “Лабо” русумли автомобил ҳайдовчиси Давлат чегараларини мустаҳкам қўриқлаётган чегарачиларни кўриб, қўлга тушмаслик учун юк тўла автомобилни ташлаб қочишга уринган.

Бироқ олиб борилган тезкор-қидирув тадбири натижасида Фарғона вилояти Фарғона туманида 1986 йилда туғилган А.И. исмли қонунбузар қўлга олинган. 

Унга тегишли бўлган “Лабо” русусмли автомобил кўздан кечирилганда умумий қиймати 130 миллион сўмга тенг бўлган турли хил техника воситалари ва бошқа турдаги товарлар борлиги аниқланди

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар