АсосийSport

Боксчи машғулот пайтида зарба туфайли ҳалок бўлди

'Боксчи машғулот пайтида зарба туфайли ҳалок бўлди'ning rasmi

Австралиялик боксчи Дуайт Ричи машғулот пайтида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Lenta.ru нашри. 

27 ёшли спортчи машғулотларда Майкл Зерафгаёрдамбераётганди. Спарринг пайтида Дуайт танасига зарба ўтказиб юборади. У рингдаги ўз бурчагига боришга улгуради ва шундан сўнг ҳушини йўқотади. Боксчини қутқаришнинг иложи бўлмади. 

Ўзининг сўнгги жангида Ричи Костя Цзюнинг ўғли Тим Цзюга ғалабани бой берган эди. 

    Бошқа янгиликлар