АсосийJamiyat

Муаммоларни бартараф этиш учун қўшимча трансформатор ўрнатиладиган бўлди

'Муаммоларни бартараф этиш учун қўшимча трансформатор ўрнатиладиган бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Сариосиёдаги қишлоқда ток пастлигидан электр ҳисоблагичлар ҳам ишламаяпти — видео” сарлавҳали материал “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

“Маржона” МФЙ электр энергияси истеъмолчилари 110/35/10 кВли “Шарғун” подстанцияси 4-фидер 281-сонли трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланган бўлиб, ушбу МФЙга 2017 йил модернизация дастури доирасида қуввати 630 кВА трансформатор пункти ўрнатилган. Аҳоли истеъмолчилар сонининг кўпайиши ва хонадонлар тарқоқ жойлашганлиги ҳисобига бугунги кунда айрим хонадонларда кучланиш меъёр даражасидан пастлиги аниқланди.

Юқоридаги камчиликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, хонадонларнинг жойлашиш шароитини эътиборга олган ҳолда қувват марказида 5 (беш) кун муддатда 281-сонли трансформатор пунктига қўшимча қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланди. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ишга туширилган Call-Марказининг 11-54 рақами ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали (👉 @hetmuloqot, @HET_admin) орқали ҳам ўз мурожаатларингизни  йўллашингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар