Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.
10 ноябрь куни кун давомида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙПХ инспекторлари 1642 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқладилар. Уларнинг 142 таси қўпол қоидабузарликлардир. Хусусан, 28 нафар ҳайдовчи тақиқ сигналига эътибор бермаган, 7 киши маст ҳолатда автомобилга ўтирган, 26 ҳайдовчи тегишли ҳужжатсиз машинани бошқарган.
145 нафар ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларга йўл бермаган.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати ходимлари томонидан пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузилишини аниқлаш ва олдини олишга қаратилган тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда. Ҳудди шу куни 98 нафар пиёдаларга Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатлари тўғрисида баённомалар тузилди.
Стационар ва кўчма автоматлаштирилган радарлар 853 ҳайдовчининг белгиланган тезликдан ошганлигини қайд этишди.