1

Тошкент чорраҳаларидаги “Вафел чизмалар”га изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 12.11.2019, 14:49
Теглар: Тошкент, Йўл ҳаракати
Тошкент чорраҳаларидаги “Вафел чизмалар”га изоҳ берилди

Пойтахтда кун сайин автомобиллар сони ортиб бориши сабабли тирбандликлар ҳам кўп учрамоқда. Ушбу муаммо кўпинча чорраҳаларда сабрсиз ҳайдовчилар светофорнинг яшил чироғи ўчиб-ёнаётганида ўтиб кетмоқчи бўлишлари сабабли юзага келади. 

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари пойтахт Ҳокимияти билан ҳамкорликда халқаро тажрибага асосланган ҳолда, синов тариқасида шаҳар йўлларида тирбандлик билан курашишнинг янги услубини жорий қилишди. 

Хусусан, мазкур чизмани қўллаш қарори қабул қилинишига Сингапурдаги муваффақиятли тажриба сабаб бўлди: ушбу янгилик сабабли Сингапур ҳукумати йўллардаги ҳолат яхшиланишига эришган.

Ўтган ҳафтанинг охирида пойтахдаги бир неча чорраҳаларда ётқизилган янги йўл чизмаси ташқи кўриниши сабабли халқ тилида “вафел чизмаси” деб номланади. Чизма ёрдамида ҳаракат йўналишида тирбандлик юзага чиққан ҳолатда чиқиш мумкин бўлмаган ҳудуд белгилаб олинади ва ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади. “Вафел чизмаси” ЙҲҚ билан белгиланган баъзи ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилишни таъқиқламайди, дея изоҳлайди Тошкент шаҳар ИИББ.

Чизма параллел кесишадиган сариқ рангли диагонал чизиқлардан ҳосил бўлган катаклар кўринишига эга. “Вафел чизмаси” мустақил тарзда ҳамда чорраҳага яқинлашиш ҳақида огоҳлантирувчи йўл белгиси билан бирга қўлланилиши мумкин. 

Ҳозирги вақтда сариқ рангли катаклар Нукус кўчасининг Бобур, Абдулла Қаҳҳор, Глинка, Бешёғоч, Миробод, Авлиё-Ота, Афросиёб кўчалари билан кесишмасида – жами еттита чорраҳаларда чизилган. 

Синов тариқасида чизилаётган чизма тирбандликлар кўп учраб турадиган бошқариладиган чорраҳаларда қўлланилади. Яқин кунларда пойтахтнинг яна 18 та чорраҳаларида, яъни қуйидаги кўчалар кесишмаларида “вафель чизмалари”ни ташкил этиш режалаштирилмоқда: Нукус – Тарас Шевченко, Нукус – Амир Темур, Нукус – Истиқбол, Мустақиллик – Оққўрғон, Мустақиллик – Сайрам (7-йўл), Мирзо-Улуғбек – Дўрмон йўли, Дўрмон йўли – Мингбулоқ, Дўрмон йўли – Ғазалкент, Дўрмон йўли – Темур Малик, Мустақиллик – Шастри, Мустақиллик – Шаҳрисабз, Шаҳрисабз – Амир Темур, Алишер Навои – Зарафшон, Шароф Рашидов – Алишер Навои, Шараф Рашидов – Матбуотчилар, Шараф Рашидов – Афросиёб, Фидоилар – Афросиёб, Шаҳрисабз – Афросиёб.

Режалаштирилган ишлар якунлангач, Тошкентдаги қамралган чорраҳаларнинг умумий сони 25 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори) “Чорраҳада ҳаракатланиш” бобидаги 97-бандга мувофиқ,

“Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳа ёки қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади”.

Бундан ташқари, фурсатдан фойдаланиб, Йўл ҳаракати қоидаларининг 103-бандини эслатиб ўтамиз:

“Светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнганда ҳайдовчи чорраҳа орқали ҳаракатланишни тугаллаётган транспорт воситалари ва қатнов қисмидан тегишли йўналишда ўтишни тугаллаётган пиёда(лар)га йўл бериши шарт”.

Аммо ҳозирги вақтда баённомаларни расмийлаштириш кўзда тутилмаяпти: ҳайдовчиларга чизманинг талабларини ўрганиб чиқиш учун вақт ва унга кўникиш учун имконият берилади. 

Ҳурматли ҳайдовчилар! Ушбу янгилик сизга қулайлик яратиш учун йўлга қўйилмоқда. Янги талабларни ҳурмат қилиб, уларга риоя қилишингизни сўраймиз.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1