АсосийДУНË

73 ёшли ҳинд аёли эгизак фарзандли бўлди

Ҳиндистоннинг жанубий Андхра-Прадеш штатида 73 ёшли аёл эгизак қизларни дунёга келтирди. Б...

'73 ёшли ҳинд аёли эгизак фарзандли бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг жанубий Андхра-Прадеш штатида 73 ёшли аёл эгизак қизларни дунёга келтирди. Бу ҳақида BBC хабар берди...

Пайшанба куни шифокорлар ИВФ муолажасидан кейин туғилган эгизакларни ўз онасининг қўлига соғ-омон топширишди. "Ҳозирда она ҳамда унинг чақалоқлари яхши ҳолатда", - дейди аёлнинг шифокори Ума Санкар.

Мангаямма Яраматининг сўзларига кўра, у ва 82 ёшни қарши олган турмуш ўртоғи фарзандли бўлишни неча йиллар давомида орзиқиб кутишган. Ваниҳоят, улар ўзларининг эзгу ниятларидан бирига эришишди. "Бизнинг қувончимиз ичимизга сиғмаяпти", - дейди унинг эри Ситарама Рахарао.

Аммо бир кун ўтиб, жаноб Ражарао тўсатдан инсультга учради ва у ҳозир шифохонада даволанмоқда. "Ҳеч нарса бизнинг қўлимизда эмас. Яратган эгам пешонамизга нимани ёзган бўлса, шуни кўрамиз. Аммо бизга нима бўлишидан қатъий назар, ким бизнинг фарзандларимизга ғамхўрлик кўрсатади?", - деб халққа мурожаат қилди.

    Бошқа янгиликлар