АсосийJamiyat

Зойир Мирзаев бозорга бошқа томондан эшик очишга рози бўлмади

'Зойир Мирзаев бозорга бошқа томондан эшик очишга рози бўлмади'ning rasmi

Кеча, Зойир Мирзаев бошчилигида Қарши шаҳри Шоҳбекат ва Нахшаб маҳаллаларининг И.Каримов кўчасига туташ қисмида ўрганишлар ўтказилди. Бу ҳақида Қарши шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ана шу ташриф давомида аҳолидан турли мурожаатлар ҳам қабул қилинди.

Жумладан, бир тадбиркор аёл  ҳокимга юзланиб, ўз муаммосини билдирди. Айтишича, у “Нахшаб дарвозаси” бозорида савдо қилади, дўкони кўча томонга қараган, шу тарафдан харидорлар кириши учун эшик очилишига рухсат сўради.

“Савдо қилинг, бунга асло эътирозим йўқ. Аммо эшик масаласига рози бўлмайман. Ҳозир эшик очсак, тартиб буткул йўқолади. Ҳамма ҳарёқдан кириб чиқаверса, нима бўлиши кундек равшан”, деди вилоят ҳокими.

Маълум бўлишича, мазкур савдо мажмуасининг И.Каримов кўчасига қараган томонида 10 дан ортиқ алоҳида-алоҳида савдо дўконлари жойлашган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар