Тошкентда белгиланган тезлик оширилиши натижасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Аниқланишича, 10-октябрь куни тахминан соат 17.30 да Мирзо-Улуғбек тумани Т. Малик кўчасида “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Азиз Х. бетон тўсиққа урилган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.
ЙТҲга сабаб, ҳайдовчи тезликни оширгач, бошқарувни эплай олмаган, дея баҳоланмоқда. Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Азиз Х. ўрта оғирликдаги тан жароҳатлари олган.






