АсосийJamiyat

Айрим ҳудудларда 3 кун электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

'Айрим ҳудудларда 3 кун электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади'ning rasmi

13 ноябрдан 16 ноябрга қадар республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.

“Навоий иссиқлик электр станцияси”нинг 450 МВт қувватга эга 2-сонли буғ-газ қурилмаси (БГҚ) ёқилғи фильтрларини тозалаш ва бошқа носозликларни бартараф этиш учун таъмирга чиқарилди. Ушбу буғ-газ қурилмасини пудрадчидан қабул қилишдан олдин якуний регламент билан белгиланган ишлар ва синовлар ўтказилади. Синов жараёни 16 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.  

Ушбу буғ-газ қурилмасида Республикада ишлаб чиқарилаётган электр энергияси тахминан 6 фоизини ташкил этади. Шуни инобатга олиб, энерготизим барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини таъминлаш учун баъзи ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар