АсосийJamiyat

Ўзбекистон харитасида 400 мингдан ортиқ “яшил нуқталар” пайдо бўлди

'Ўзбекистон харитасида 400 мингдан ортиқ “яшил нуқталар” пайдо бўлди'ning rasmi

🌱Бугун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилаётган “Бир миллион дарахт” акцияси старт берилганига 20 кун тўлди. Ушбу давр мобайнида дарахт кўчатларини ўтказиш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Наманган, Андижон вилоятларида ўтказилди. Шу кунларда эса акция Қашқадарё вилоятида эко-марафон шаклида бўлиб ўтмоқда.

Бир ойдан камроқ вақт давомида Ўзбекистон харитасида 400 мингдан ортиқ “яшил нуқталар” пайдо бўлди. Бу эса Республикамизнинг бешта ҳудудида шунча манзарали ва мевали дарахтлар экилди дегани.

 “Бир миллион дарахт” акцияси давом этади.

    Бошқа янгиликлар