АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ўғрилар ҳайдовчининг қўл-оёғини боғлаб “Спарк”ини олиб қочиб кетишди

'Тошкент вилоятида ўғрилар ҳайдовчининг қўл-оёғини боғлаб “Спарк”ини олиб қочиб кетишди'ning rasmi

 

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни тунги 03:30 ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 нафар номаълум шахслар куч ишлатиш йўли билан "Спарк" русумли автоулов ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган фуқаро А.Дни оёқ ва қўлини боғлаб, йўл ёқасида ташлаб кетишади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Унинг бошқарувидаги “Спарк” русумли автоуловни эса олиб қочиб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида автоулов Тошкент тумани “Чувалачи” маҳалласида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб Тошкент тумани ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан тўсиб ушлаш йўли билан қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар