1

Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабларида таълим сифати ўрганилади

ЖАМИЯТ 14.11.2019, 09:56
Теглар: Халқ таълими вазирлиги
Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабларида таълим сифати ўрганилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 23 августда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг мавқеини ошириш масаласига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Президент Администрациясининг жорий йил 27 августдаги топшириғи асосида 11-30 ноябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларидаги айрим фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларининг фаолияти ўрганилади.

Ўрганиш ишлари Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат тест маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда олиб борилади.

Ўрганишлар давомида ихтисослаштирилган мактаблардаги ўқув тарбия жараёнининг ташкил этилиши, таълим сифати, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг билими, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, санитария қоидалари ва меъёрларига амал қилиниши каби йўналишлар кўриб чиқилади. Давлат тест маркази томонидан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари учун ихтисослаштирилган фанлардан тест синовлари ўтказилади.

Натижалар бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини, улардаги таълим сифатини келгусида янада такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилади.

Шарҳлар

Дарслар онлайн шаклда ўтилса ҳам иш ҳақи тўланади — ХТВ

22.01.2022, 20:55

Таълим жараёни “онлайн” шаклда амалга ошириладиган даврда умумтаълим муассасалари ва “Баркамол авлод” мактаблари педагог ва бошқа ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш асосида фаолият...
Мактаб ўқувчиларининг репетиторсиз талаба бўла олишлари сизнинг қўлингизда - ХТВ вазири

30.11.2021, 22:26

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари билан учрашди. Учрашувда университет ректори Абдуғаффор Қирғизбоев, таълим даргоҳи ўқитувчилари ва бўлғуси педагог...
Тошкентдаги мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси "МДҲнинг энг яхши ёш олими-2021" деб топилди

12.05.2021, 18:52

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 19-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Файзулло Яхёев Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш...
"Йил охирига қадар Ўзбекистонда оптик тола кириб бормаган мактаб қолмайди" — Халқ таълими вазирлиги

29.04.2021, 15:18

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов маълум қилди.Унга кўра, 2020 йилда оптик толали алоқа линияларини тортиш ишлари 7155 та...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1