АсосийJamiyat

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раисипедиатрия тиббиёт институтидаги партия аъзолари билан учрашди

'«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раисипедиатрия тиббиёт институтидаги партия аъзолари билан учрашди'ning rasmi

Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Баҳром Валиев Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотига ташриф буюрди. 

Бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Б.Даминов билан учрашди. Учрашув давомида, сайлов кодекси, партия сайловолди дастури ҳамда номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича суҳбат олиб борилди. Бу борада, Б.Даминов бугунги ривожланган жамиятимизда ёш кадрларнинг депутат бўлишлари учун кенг имкониятлар яратиб бериш кераклигини таъкидлади. 

Депутатлик сайловларида ғалаба бўлган депутатнинг кейинги сайловда ғолиб бўлишидан кўра бошқа бирон янги ёшроқ кадрни депутат қилиб сайлаш орқали янги-янги ислоҳотларни, янгича тарғиботларни олиб бориши мумкинлиги, бу эса жамиятни бир ерда қотиб қолмаслиги учун имкон яратиб бераиши ҳақида фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди. 

БПТ аъзолари билан учрашув кенг мулоҳазаларга асосланган суҳбат асосида бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 23 мингга яқин аъзолар бор шундан 370 дан ортиғи бошланғич партия ташкилотларига бирлашган. Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ташкил этилган БПТда 200дан ортиқ аъзолар бирлашган.

 

    Бошқа янгиликлар