АсосийJamiyat

Қуйичирчиқда газ чақнаш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

'Қуйичирчиқда газ чақнаш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Қуйичирчиқ туманида одамларнинг ўлимига сабабчи бўлган чақнаш тўғрисида Бош прокуратура қўшимча баёнот берди. 

2019 йил 11 ноябр куни Қуйичирчиқ туманида  намунали уйларнинг хонадонида газ чақнашидан хосил бўлган ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этганлиги ва 4 нафари тан жарохатлари олиб, шифохонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 13.11.2019 йил куни Қуйичирчиқ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми "а" банди ва 258-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Сурум“ маҳалласидаги уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлган.

    Бошқа янгиликлар