АсосийJamiyat

Бугун “Ўзбекистонга саёҳат қил!” видеороликлар фестивали ғолиби аниқланади — ғолибга “Спарк” автомобили

'Бугун “Ўзбекистонга саёҳат қил!” видеороликлар фестивали ғолиби аниқланади — ғолибга “Спарк” автомобили'ning rasmi

2019 йил 14 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ”да “Ўзбекистонга саёҳат қил!” II Ижтимоий видеороликлар фестивали ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Танлов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилмоқда.

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган “Ипак йўлида туризм”25-Тошкент Халқаро туризм ярмаркаси доирасида ўтказилмоқда.

Танловга бир неча ойлар давомида давлат ва нодавлат телерадиоканаллари, матбуот хизматлари, мустақил иштирокчилар ва блогерлардан қуйидаги мавзулар бўйича ижтимоий видеороликлар қабул қилиб олинди:

- “Ўзбекистонга хуш келибсиз!” (“Welcome to Uzbekistan”)

- “Ўзбекистонда гастрономик туризм” (“Taste Me”)

- "Маданий ва тарихий Ўзбекистон" ("Must See").

Номинациялар бўйича ғолиблар махсус диплом, статуэтка ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар:

- I ўрин учун – 15 000 000 сўм,

- II ўрин учун – 10 000000 сўм,

- III ўрин учун – 5 000 000 сўм,

ва бош соврин (Гран-при) ғолиби “Spark” автомобили билан тақдирланади.

Шунингдек, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда  фаол иштирок этганлар учун 10 та махсус рағбатлантирувчи мукофот тақдим этилади.

Таъкидлаш жоизки, танловга 115 номинант томонидан 180 та видеоролик тақдим этилди. Шулардан 38 таси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Департаментлари бўлимлари томонидан тақдим этилди. Шунингдек, танловда ҳудудий теле ва радиостанциялари, Миллий гвардия, мустақил режиссёрлар, операторлар ва блогерларнинг ижтимоий роликлари ҳам иштирок этди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, давлат жамоат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 25-Тошкент Халқаро туризм ярмаркаси қатнашчилари ва меҳмонлари  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари, ЎзЭОАВМАга аъзо  нодавлат телерадио станциялар директорлари ва бош муҳаррирлари ва и,  маҳаллий  ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.     

    Бошқа янгиликлар