1

UzAuto Motors аввал фойдаланилган автомобиллар савдосини йўлга қўйди

ЖАМИЯТ 14.11.2019, 15:01
Теглар: UzAuto Motors, Trade-in
UzAuto Motors аввал фойдаланилган автомобиллар савдосини йўлга қўйди

UzAuto Motors компанияси Trade-in дастури бўйича махсус текширувлардан ўтган фойдаланилган автомобилларни харид қилишни таклиф қилмоқда.

Маълум қилинишича, Trade-in дастури доирасида дилерга топширилган ҳар бир фойдаланилган автомобиль махсус технология асосида мутахассислар томонидан сотувдан олдинги тайёргарликдан ўтади.  

Дастур асосида компаниянинг юқори малакали мутахассислар томонидан автотранспорт воситаларида аниқланган барча нуқсонлар асл эҳтиёт қисмлардан фойдаланган ҳолда бартараф этилади. Камчиликларни тузатиш учун ишлатиладиган барча эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланади. Ишлатилган автоуловни ваколатли дилерлардан харид қилиб, харидор сотиб олган транспорт воситасининг сифати ва ишончлилигига ишонч ҳосил қилиши мумкин.

Trade-In.uz сайтида махсус текширув ва тайёргарликдан ўтган фойдаланилган автомобилларнинг кенг тури мавжуд.Харидор молиявий имкониятини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёжига мос келадиган автомашинани танлашимумкин: https://trade-in.uz/cars.

Аввалроқ Тошкентда UzAuto Motors Service & Trade-In Center янги севис ва савдо маркази очилгани ҳақида хабар бергандик. Марказнинг асосий ўзига хослиги – бу Trade-in тизими бўйича минилган автомобилни янгисига қўшимча пул тўлаш орқали алмаштириш имкониятидир.

Шарҳлар

UzAuto Motors "Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди

17.12.2022, 10:00

"UzAuto Motors" компанияси 4 та турдаги автомобилга шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.Маълум қилинишича, яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилиги ва логистика инқирози шунингдек геосиёсий турбулентлик бутун...
“UzAuto Motors”нинг Асакадаги корхонасида фарғоналик талаба ва ўқувчилар амалиёт ўташади (видео)

08.09.2022, 11:37

Ҳар йили, “UzAuto Motors” АЖ Асака филиалида Фарғона водийсидаги олий ўқув юрти талабалари, касб-ҳунар мактаблари ва коллеж ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташади. Бу ҳақда компания...
UzAuto Motors Минскда Rаvon автомобилларининг тантанали тақдимотини ўтказди

15.11.2019, 11:03

Минскда Rаvon бренди автомобилларининг Беларус Республикасида савдога чиқарилиши муносабати билан тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди. Rаvon Беларусь бозорига учта таниқли Ravon R2, Ravon R3 ҳамда...
UzAuto Motors Хоразмда 10 ойда 48,2 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди

08.11.2019, 15:52

UzAuto Motors АЖ Хоразм вилояти филиалида кенг кўламли модернизация ишлари натижасида 2019 йилнинг 10 ойида жами 48 214 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришди.Октябрь ойида хоразмлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1