1996 йилда туғилган Ж.Г. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун қамоқ жазосини ўтаётган эди.
2019 йил 9 октябрь куни Ж.Г. Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясидадан қочиб кетган ва ўша кундан бошлаб қидирувга берилган эди.
Бухоро вилояти ИИБнинг маълум қилишича, 2019 йил 13 ноябрь куни ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида Ж.Г. Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудида қўлга олиниб, Самарқанд вилоят ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзи-колония ходимларига топширилган.