Тошкентда 17-18 ноябрь кунлари байроқ маршлари бўлади

ЖАМИЯТ 15.11.2019, 09:53
Теглар: Байроқ, Тошкент, марш
Тошкентда 17-18 ноябрь кунлари байроқ маршлари бўлади

 

17-18 ноябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ватанпарварлик руҳидаги маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Миллий ифтихор рамзи сифатида ташкил этилаётган тадбирлар “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!” шиори остида ўтказилади.

17 ноябрь куни:
Соат 11.00 дан 12.00гача Амир Темур хиёбонидан И.Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги майдонигача ҳарбий отлиқлар отрядининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилади;
Соат 11.00 дан 12.00гача Яшнобод туманидаги флагшток ўрнатилган майдондан Халқлар дўстлиги майдонигача велоспортчиларнинг Ўзбекистон давлат байроғи марши бўлиб ўтади;
Соат 15.00 дан 17.00гача Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан “Хумо арена” муз саройигача “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!” оммавий югуриш марафони ўтказилади;

18 ноябрь куни:
Соат 12:00дан 16:00гача Бектемир туманидаги баланд флагштокка Давлат байроғи ўрнатилган айланма йўлда маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилади;
Соат 16:00дан 17:00гача Бектемир туманидаги флагшток ўрнатилган майдондан Халқлар дўстлиги майдонигача авто, мотоҳаваскорлар жамоаларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши бўлиб ўтади;
Соат 16:00дан 19:00гача Яшнобод туманидаги баланд флагштокка Давлат байроғи ўрнатилган хиёбонда байрам тадбири ташкил этилади;
Соат 16.00 дан 20.00гача Халқлар дўстлиги майдонида асосий байрам тадбири ўтказилади.

Миллий рамзларимизга ўз ҳурмат ва эътиборингизни намоён этинг ва ватанпарварлик руҳидаги тадбирларимизда иштирок этинг.

 

Шарҳлар

Тошкентда болаларни ўғирлаб кетилаётгани ҳақида видео тарқалди. Ўқувчиларни нега машинага тиқишмоқчи бўлишгани очиқланди (видео)

04.02.2023, 10:15

Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...
Тошкентда "дом" олдида турган "Captiva" ёниб кетди (видео)

01.02.2023, 09:52

Тоўкентда "Captiva" ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ...
Тошкент вилоятида хизмат қилаётган 20 ёшли аскар вафот этди. Ҳолат бўйича текширув бошланди (видео)

17.01.2023, 12:04

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан хабар тарқалди.Маълум қилинишича, 12 январь куни...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97°
Валюта курси
1