1

Бугун Қамчиқ довонида юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди

ЖАМИЯТ 15.11.2019, 12:00
Теглар: машина, Қамчиқ
Бугун Қамчиқ довонида юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди

 

Бугун, 15 ноябр куни тонгида “Қамчиқ” довонининг “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган юк машинаси А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 227 км.да бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб кетган. Бу ҳақида ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.


Келтирилишича, “Бешқўл” навбатчилик маскани гуруҳ командири М.Бойчаев бошчилигидаги қутқарув гуруҳи тезкорлик билан воқеа жойига етиб боришган.

Аниқланишича, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган М.Н. бошқарувида бўлган “ИСУЗУ” русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб ағдарилиб кетган. Биринчи навбатда қутқарувчилар томонидан ҳайдовчига психологик ёрдам кўрсатилди. Сўнгра ағдарилган юк машинаси ҳандақдан чиқарилиб, эвакуатор ёрдамида белгиланган манзилга жўнатиб юборилди.



Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар аниқланмади.

Шарҳлар

"Қамчиқ" довонидаги тоннелда “Isuzu” деворга урилиб, ёниб кетди (видео)

22.07.2023, 11:26

Бугун, 22 июль куни соат 03:20 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Резак” тоннелида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Исузу” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб тоннел...
"Қамчиқ" давонида йўлдан чиқиб кетган "VOLVO" 5 ва 8 тонналик юк машиналарига бориб урилди. Юк машиналаридан бири ёниб кетган

11.10.2022, 11:14

Бугун, 11 октябрь куни соат 05:45 да А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “ВОЛВО” русумли юк машинаси ҳайдовчиси кутилмаганда...
"Экспорт камайган, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошган" Ўзбекистонда автомобиллар статистикаси эълон қилинди

06.05.2022, 09:26

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 68 905 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.  Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан...
Риштонда машина олиб бераман деб 3.500 АҚШ долларни ўзи учун сарфлаб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

24.07.2021, 18:57

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати бу ҳақда хабар қилди. Маълум бўлишича,  2019 йилнинг ноябрь ойида фуқаро Ғ.Р. Э.А.нинг ишончига кириб, автомашина олиб беришини вада қилади.  3.500 АҚШ долларини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1