Тошкентда “вафел чизма”ларидан сўнг яна бир чизма синовдан ўтказиляпти

ЖАМИЯТ 15.11.2019, 16:09
Теглар: Тошкент, чизма
Тошкентда “вафел чизма”ларидан сўнг яна бир чизма синовдан ўтказиляпти

 

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, пойтахт йўлларидаги тирбандликларнинг олидини олиш учун синов тариқасида йўлларнинг муаммоли ҳудудларига махсус чизма ётқизилиб, унга кўра ҳаракат йўлагида тирбандлик ҳосил бўлса, ҳайдовчи чизма устида ҳаракатланмасдан тўхтайди ва орқадаги автомобилларни ҳам тўхташга мажбур қилади.

Халқаро тажрибага кўра ушбу чизманинг икки хил тури бор. Уларнинг бири билан ҳайдовчилар ўтган ҳафта танишиб, унга “вафель чизмаси” деган ном беришди (ташқи кўриниши сабабли). Энди иккинчи тури ҳам қўлланилмоқда. У Амир Темур ва Осиё кўчалари кесишмасида (“Қозоғистон” кинотеатри) ётқизилди. Чизма чорраҳа чегарасини белгилайдиган икки сариқ рангдаги чизиқларнинг кесишмаларидан иборат.

Қайд этиш лозимки, икки турдаги чизманинг талаблари бир хил: йўллардаги тирбандликлар билан курашиш. Ушбу муаммо чорраҳаларда светофор ишламаган ҳолларда яққол кўзга ташланади: ҳаттоки ЙПХ инспектори томонидан ҳаракат оқими бошқарилиб турганда ҳам баъзи автомобилчилар тегишли ишорани кутиб турмасдан “ўтиб кетмоқчи” бўлишади. Бу эса автомобилларнинг тиқилиб қолишига ва кесиб ўтаётган кўчаларидан ҳаракатланишни бошлаган машиналарни йўли тўсиб қўйилишига олиб келади. Натижада ҳолат ушбу чорраҳани кесиб ўтммоқчи бўлган барча ҳайдовчилар учун муаммога айланади, уни ҳал қилиш учун эса қўшимча вақт талаб этилади.

Бир нечта катта чорраҳаларда синов чизмаларидан ташқари ўнг томонга бурилувчилар учун “чўнтаклар” ташкил этилиб, чорраҳалардаги ҳолат янада енгиллашади. Ушбу имкониятларни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳозирнинг ўзида кўплаб чорраҳаларда чизмалар ўнг томонга бурилиш учун имкон қолдирилган ҳолда ётқизилмоқда.   

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Чизмаларнинг икки тури ҳам тирбандликларга билан курашишга мўлжалланган бўлиб, сизнинг хавфсизлигингиз учун ташкил этилмоқда. Барчангиздан бугуноқ уларга амал қилишни бошлашни сўраймиз: бошқаларга ибрат бўлиш билан бирга тез орада юзага келган қулайликнинг гувоҳи бўласиз”, — дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Тошкентда ёмғир сабаб хонадонларнинг балконлари қулаб тушди (видео ва фото)

03.04.2023, 10:05

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида турли сув тошқинлари юзага келди. Маълум қилинишича, пойтахтда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1