2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 18 855,5 минг кишини ташкил этган. Таққослаш учун: мазкур кўрсаткич 2019 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 100,1 фоизга кўп.
Сўнгги йилларда биринчи марта ихтиёрий тарзда банд бўлмаганлар сонининг 205,0 мингга (27,9%) камайгани эвазига иқтисодий ночор аҳоли сонининг 4 039,6 минг (95,9%) нафаргача пасайишига эришилди. Бу аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллиги ошганлигидан далолат беради, дейилади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хабарида.






