АсосийJamiyat

Тез ёрдамга, ўт ўчирувчига ва қонунбузарни қуваётганга йўл бермаган ҳайдовчига жарима миқдори оширилиши мумкин

'Тез ёрдамга, ўт ўчирувчига ва қонунбузарни қуваётганга йўл бермаган ҳайдовчига жарима миқдори оширилиши мумкин'ning rasmi

Ўт ўчириш, тез ёрдам ва ички ишлар органлари хизмат машиналари чақирув бўйича кетаётган вақтда, уларнинг ўтиб кетишига халақит берган ҳайдовчиларга солинадиган жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ўзгариш муҳокама учун эълон қилинган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128.5-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг санкциясидаги «беш» сўзи «ўн» сўзи билан алмаштирилади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши — энг кам иш ҳақининг (ҳозирда ЭКИҲ- 223 000 сўмни ташкил этади. беш барвари 1 115 000 сўм бўлади)беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, мазкур жарима миқдори энг кам иш ҳақининг ўн баравари (2 230 000 сўм) миқдорида белгиланади.

 

    Бошқа янгиликлар