АсосийЖАМИЯТ

Машҳур француз актёри Жерар Депардье Хоразмга ташриф буюрди

Шу йилнинг 16 ноябрь куни Хоразм вилоятига дунёга машҳур француз актёри, Ўзбекистоннинг Фр...

'Машҳур француз актёри Жерар Депардье Хоразмга ташриф буюрди'ning rasmi

Шу йилнинг 16 ноябрь куни Хоразм вилоятига дунёга машҳур француз актёри, Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси Жерар Депардье Хоразм вилоятига ташриф буюрди. 

Франция телеканалларида видеороликлар тайёрлаш орқали сайёҳлик потентсиалини ошириш ва Ўзбекистоннинг ижобий имиджини тарғиб қилишни мақсад қилган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “B-Tween” француз ишлаб чиқариш компанияси билан биргаликда “Paris Premiere” телеканали учун “Ипак йўли” ҳужжатли филмини тайёрлаш режасини ишлаб чиқарган эди. Мазкур филмда Француз актёри Жерар Депардье бош ролни ижро этиши кўзда тутилган бўлиб, Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли филм суратга олиш ишлари учун актёр Хива шаҳрига етиб келди.

Меҳмонларни Хива тумани ҳокими Сабир Жуманиязов ва Хоразм вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетовлар Хива темирйўл вокзалида тантанали равишда кутиб олишди.

Маълумот ўрнида: Жерар Депардье иштирокида ҳужжатли филмни суратга олиш ташкилотчилари сифатида «Ўзбеккино», Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ташаббус кўрсатмоқда.

Филмни суратга олиш жараёнлари Ўзбекистоннинг 5 та шаҳри - Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Нукусда олиб борилади. Ўзбекистонда филмларни суратга олиш ишлари жорий йилнинг 6-26 ноябр кунларигача давом этиши режалаштирилган. Франциядаги машҳур каналлардан бирида таниқли француз актёри иштирокида мамлакатимиз ҳақидаги ҳужжатли филм намойиш этилиши француз жамоатчилигини ўзбек халқининг маданий-тарихий мероси ва анъаналари билан таништиришга ёрдам беради, албатта. 

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар