АсосийJamiyat

Полшада Ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учради, аҳволи оғир

'Полшада Ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учради, аҳволи оғир'ning rasmi

Ўзбекистон фуқароси Полшада автоҳалокатга учради. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Полшадаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2019-йил 12-ноябр куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Ғ.Б. кўп сонли жароҳатлар билан Познан шаҳри касалхонасига ётқизилган. Унинг соғлиги ҳолати оғир деб баҳоланмоқда ва у кома ҳолатида интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва Полша ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Познан шаҳри Полиция бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департамент Полша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +48-22-894-62-30 (2)

    Бошқа янгиликлар