АсосийСПОРТ

Тошкентда Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганига 28 йил тўлган кун тантанали нишонланди (фото, видео)

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносаб...

'Тошкентда Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганига 28 йил тўлган кун тантанали нишонланди (фото, видео)'ning rasmi

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилди. 

Ҳаваскор велоспортчилар уюшмаси ва кўнгиллилар иштирокида Яшнобод туманидаги флагшток ўрнатилган майдондан Халқлар дўстлиги майдонигача бўлган масофада велоспортчиларнинг Ўзбекистон давлат байроғи марши бўлиб ўтди.

 Амир Темур хиёбони айланма йўлида эса Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий отлиқлар отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи остидаги марши ўтказилди.

Шунингдек “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!” шиори остида Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан “Хумо арена” муз саройигача бўлган оралиқда оммавий югуриш марафони ташкил қилинди.

Мазкур оммавий кўнгилочар тадбирлар тантанавор кўтаринки руҳда ўтди. Уларда кўплаб фуқаролар, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари фаол иштирок этишди. 

Видео:

 

Бошқа янгиликлар